Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Айрим Янгиободлик ёшлар ижтимоий тармоқлар қуршовида вояга етмоқда(ми?)

Айрим Янгиободлик ёшлар ижтимоий тармоқлар қуршовида вояга етмоқда(ми?)

20 апрель 2021 йил
494
1

Ижтимоий тармоқларни кузатар эканмиз айрим ёшлар ижтимоий тармоқлар қуршовида вояга етётганликларига гувоҳ бўлмоқдамиз. Мана шундай тармоқлардан бири бу ТикТокъдир ТикТок бутун дунё бўйлаб энг тез оммалашаётган ижтимоий тармоқ платформаларидан бири бўлиб, видео контентни онлайн улашишга ихтисослашган. Платформа ўз фойдаланувчиларига қисқа мусиқий видеороликлар ва филтерлар яратиш ҳамда бошқа имконияталарни тақдим этади.
Ушбу илова ўта ўзига тортувчан, баъзан юмористик тарздаги видеороликлар намойиш этилади.
ТикТок фойдаланувчиларига ўзларини ўта креатив равишда намойиш қилиш имконини беради. Аммо ёшларни бирдек ўзига жалб қилаётган бу илованинг сири нимада? Келинг, ТикТок статистикасига эътибор қаратиб, бу саволга жавоб топамиз.
Ҳозирги пайтда ТикТок эътиборни ёшларга қаратиб айни тўғри йўлни танлаганини исботлади. Платформани катта авлод вакиллари унчалик ҳам тушунмас, аммо ёшлар учун ТикТокъдан фойдаланиш ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди. Глобалwэбиндехъга кўра, ТикТок фойдаланувчиларининг 41%и 16—24 ёш оралиғидаги ўсмир ва ўспиринлардир. Ёшлар орасида ТикТок нималигини билмайдиганларни топиш мушкул, аммо катталар орасида у ҳақда эшитмаганлар кўп. Бунинг сабаби нимада? Сабаб, оддийгина, мақсадда. Аввало, айтиш керакки, илова яратувчилари аввало ўзларининг аудиторияси қилиб 18 ёшдан кичик бўлган фойдаланувчиларни танлаган. Бошқача қилиб айтганда, ТикТокъни яратганлар бошқа платформалар яратувчиларидан кўра ёшлар ва уларнинг қизиқишларини кўпроқ тушуна олган. Бошиданоқ ўз аудиториясини аниқлаб олган дастурчилар ёш авлоднинг одатлари ва уларга ёқадиган жиҳатларни тушуниб етган ва билан ўз мижозларига айни керакли маҳсулот тақдим қилган. Платформада кулгили видеолар яратиб, уларни бошқалар билан улашиш мумкин. Контент яратишда, асосан, қўшиқ куйлаш, рақсга тушиш ва ўз севимли таронасини фонограмма қилиш мумкин. ТикТок ёшларга ўзларини креатив қилиб кўрсатиш имконини тақдим қилади. Шунинг учун ҳам, тармоқ айнан ёшлар орасида оммалашган.
Эътибор берадиган бўлсак, 2019 йилнинг биринчи чораги ҳолатига кўра, ТикТок Апп Стореъдаги энг кўп юкланган илова саналади. Сенсор Тоwэр маълумотларига кўра, дастур бир чоракнинг ўзида 33 миллион марта юкланган. Шундай қилиб, ТикТок ЁуТубе, Инстаграм, WҳатсАпп, Фаcэбоок мессенгерларни ҳам ортда қолдирган.
Масаланинг энг жиддий томони шундан иборатки, айрим Янгиободлик ёшларнинг ижтимоий тармоқларда, хусусан ТикТокда «машхўр» бўлаётганликларидир. Аслида оддий туюлган бу ҳақиқат, ойлар ўтиб ўзининг «мевасини» беради. Шундай экан, ёшларимизнинг бугунги қиёфасини онлине тарзда телефон экранларида эмас, балки олий ўқув юртларининг майдонларида, спорт ареналарида, давлат ва нодавлат ташкилот ҳамда муассасаларида кўринса мақсадга мувофиқ бўлади.
Ҳурматли ота-оналар, фарздандларингиз тақдирига беъетибор бўлмаслигингизни, уларни доимий назорат қилишингизни сўрардим.

Муродбек Раҳмонбердиев,

Ёшлар ишлари агентлиги Янгиобод туман бўлими бошлиғи,

Жиззах вилояти Кенгаши депутати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (1)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Ismoilov Elyor
Ismoilov Elyor Гости 21 апреля 2021 20:04
Aholisi 1 mlrddan ortiq Hindiston til tokni block lab tashladi.Bizda esa tik tokchilarga macbook lar berib taqdirlashyabdi.Nima emush tik tok chilar O'zbekistonni Jahonga tanitishayotgan ekan.Okean nima desa Amudaryo Sirdayo deydigan bolalar O'zbekistonni dunyoga qanday qilib tanitishi mumkin.Vatanni ilmlilar Jahonga tanitadi.Qayerdagi chirigan g'arbni madaniyatini targ'ib qilayotgan chalasavodlarni mukofatlagancha xalqaro fan olimpiyadalarida qatnashib O'zbekiston bayrog'ini ko'kka ko'tarayotgan Ilm fidoyilarini rag'batlantirishsa yaxshi bo'lardi.
Фойдали ҳаволалар