Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Асосий мақсадимиз - тадбиркорларни ривожлантириш

Асосий мақсадимиз - тадбиркорларни ривожлантириш

19 апрель 2021 йил
417
0

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг самарали фаолият кўрсатишлари учун зарур шароитлар яратиш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан биридир. Зеро, тадбиркор нафақат ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқади, янги иш ўринлари ташкил этиб, аҳоли бандлигини таъминлайди.

Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган катта эътибор, бизнес субъектларига берилаётган имтиёз ва енгилликлар сабабли бу тармоқ ўзининг иқтисодиётимиздаги ўта муҳим ва салмоқли ҳиссаси билан давлатимиз ва жамиятимиз тараққиётида тобора муҳим ўрин эгалламоқда. Ушбу соҳада ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотлар натижасида юз минглаб янги иш ўринлари яратиляпти.

Тадбиркорликни ривожлантириш ва жорий йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси бўйича устувор вазифалар муҳокамасига бағишлаб 8 апрель ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари бу масалага алоҳида тўхталиб, энди тадбиркорликни ривожлантириш бўйича жуда қаттиқ назорат ўрнатилишини билдирди. 

Бу бежиз эмас, албатта. Тадбиркорлик ривожланса, жамиятда ўзгариш, ривожланиш бўлади, одамлар ҳаётдан кўнгли тўлиб, янги-янги марраларга интилади.

Бугун Ўзбекистонда маҳалла тизимига бўлган эътибор тубдан ўзгарди. Бу эса аҳоли билан бевосита ишлашнинг энг самарали ва анъанавий механизмидир. Маҳаллабай ишлаш тизими мураккаб жараён бўлишига қарамасдан, унда ҳар бир инсоннинг дардини тинглаш, унинг қисматини тубдан ўзгартириш, жамият тараққиётини иқтисодий ўсишлар билангина эмас, балки аҳолининг ўз ҳаётидан мамнунлиги билан ўлчаш каби мезонлар мавжуд.

Тадбиркорлик учун ер ва бинолар ажратиш масаласи муҳокама қилинаркан, аҳоли бандлигини таъминлаш учун уларга ўзи яшайдиган маҳаллада шароит яратиб бериш, жумладан, маҳалла идоралари биносида тадбиркорлик лойиҳаларини ишга тушириш ёки хусусий шериклик асосида бино қуриб, биргаликда фойдаланиш мумкинлиги, замонавий конструкциялардан кўчма шохобчалар қуриш ҳам қулай ва арзонлиги таъкидланди. Бу борада мутасадди ташкилотларга енгил конструкцияли савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил этиш, уларни аукцион орқали жойлаштириш тартибини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлашни кенгайтириш мақсадида уч йил давомида солиқларни ўз вақтида тўлаган интизомли тадбиркорларга солиқларнинг 50 фоизини бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқини бериш тартиби ишлаб чиқилиши эса давлатимиз ҳеч бир тадбиркорни ўз муаммоси билан ёлғиз қолдирмаслигини яққол тасдиғидир.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси бу ташаббусларни тўла қўллаб-қувватлаган ҳолда оилавий тадбиркорлик, касаначилик, томорқа хўжалиги ва хусусий бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳисобига аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар оилавий бюджети даромадларини оширишга алоҳида эътибор қаратади. Мавжуд муаммоларни ўрганиш, тадбиркорлик ривожига халақит бераётган тўсиқларни ўз вақтида бартараф этиш, юртимизда фаол тадбиркорлар сафини кенгайтиришга астойдил ҳаракат қилади.

Бир томондан янги иш ўринларини яратиш, борасидаги саъй-ҳаракатлар билан ушбу қатлам нафақат ўз оиласи, балки жамият фаровонлигини таъминлашда асосий ролни ўйнаса, иккинчи томондан, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш орқали дунё бозорига чиқиш, инновацион ишлаб чиқариш, замонавий технологияларни жорий қилиш орқали Ўзбекистон иқтисодиётини инновацион йўлга, рақамли иқтисодиёт йўлига ўтишида ҳам айнан шу қатлам локомотив ролини ўйнайди.

Хулоса ўрнида айтганда, ҳар бир оиланинг бизнес билан шуғулланиши ва барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун ЎзЛиДеП бор куч ва салоҳиятини сафарбар этади.

Шавкат Рахимов,

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар