Статистика –мамлакат ҳароратини ўлчовчи термометр
“Статистика маълумотларга кўра...” деган сўзлар барчамизга таниш. Албатта бундай маълумотларга кишилар тез ишонадилар ва зарур манба ҳақида аниқ тасаввурга эга бўадилар. Чунки статистика маълумотлари аниқ рақамлар билан ифодаланади. Шу маънода статистика –бу рақам, рақам эса сўзнинг сонлардаги, сонларнинг эса сўздаги ифодасидир.
Статистика қуйидаги жихатлари билан қизиқарлидир.
- Статистика- бу кечанинг таҳлили, бугуннинг тафсилотлари ва ташхиси. У кечанинг яхши-ёмон жиҳатларини ўрганиб,ҳаёт учун фойдали хулосалар чиқаради. Бугунги воқеаларни рақамларда ёритиб жараённи кўрсатади, эрта-ёрқин келажакни, истиқболни прагноз қилади, мўлжалларни олдиндан аниқлайди, чамалайди.
- Фақат статистика мамлакатнинг “ҳароратини” ўлчай олади.
- Статистика ёрдамида биз, одатда, чин далилни ёлғондан, хулосани эса рақамларда текшириб, фарқлай оламиз.
- Статистикада хар қандай фикир реаллашади.
- Статистика яхшиликни ҳам, ёмонликни ҳам ошкор этувчи даракчи ва ҳокимиятнинг назоратчисидир.
Шунай экан келинг ҳурматли тадбиркорлар, фермерлар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ва ҳисобчилари 2021 йилни аниқ рақамлар билан сархисоб қилайилик.
Бунинг учун сиз томонингиздан ҳисоботларни ўз вақтида ва аниқ рақамлар асосида электрон тарзида топширилишини таъминлашингизни сўраймиз.
Ана шундагина Республикамизнинг ҳароратини ўлчашада ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз.
Муқумов Баҳром,
Янгиобод туман статистика бўлим етакчи мутахасисси