Янгиободда сенаторлар томонидан тарғибот ишлари олиб борилди
Куни кеча Олий Мажлис Сенати аъзолари Н.Маркаев ва Р.Сиддиқовлар Янгиобод туманига ташриф буюриб, Олий Мажлисининг ун тўртинчи мажлисида ялпи маъқулланган Қонунлар ва бошқа масалалар юзасидан аҳоли ўртасида тарғибот ишлари олиб бордилар.
Шунингдек, маҳаллий Кенгаш томонидан юқори Палатанинг тегишли Қарорларида белгиланган топшириқлар ижросини ўргандилар.
Ўрганиш давомида туман Кенгаши томонидан тегишли дастурлар ижроси, Аёллар дафтари, Ёшлар дафтари, Темир дафтарга киритилган фуқароларга кўрсатилаётган ёрдам борасида олиб борилаётган депутатлик назорати (мониторинги)билан танишдилар ва ушбу масалада Халқ депутатлари туман Кенгаши котибиятига амалий ёрдам кўрсатиб, тегишли тавсиялар бердилар.
Муҳокамага қўшилинг