Туман раҳбари ташаббуси билан қаҳрамон Жўрахон Усмонов ёдгорлик мажмуаси қайта таъмирланмоқда
Айни кунларда Янгиобод тумани ҳокими И.Қаршибоевнинг ташаббуси билан Янгиобод туманидаги Совот қишлоғида жойлашган қаҳрамон Жўрахон Усмонов ёдгорлик мажмуаси ва унинг атрофида бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Куни кеча туман раҳбари ушбу мажмуага ташриф буюриб, бу ерда амалга оширилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари билан танишди ва масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.
Шунингдек, 1-сектор штабида сектор аъзолари ва масъул идора раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, унда яқинлашиб келаётган 9- май "Хотира ва қадрлаш куни"ни муносиб нишонлаш бўйича келишиб олинди ва сана муносабати билан карантин талабларига қатъий амал қилинган ҳолда хотира турнирлари - спорт мусобақалари ташкил этиш ҳамда байрам арафасида меҳнат фахрийлари, Ватан ҳимояси чоғида вафот этган ходимларнинг оилаларидан хабар олиш каби масалалар юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берилди.