Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод тумани ҳокими И.Қаршибоев бошчилигида фахрийлар ҳолидан хабар олиниб, байрам совғалари топширилди

Янгиобод тумани ҳокими И.Қаршибоев бошчилигида фахрийлар ҳолидан хабар олиниб, байрам совғалари топширилди

08 май 2021 йил
660
0

"Хотира  ва  қадрлаш куни" - нафақат ўтган аждодларимизни ёдга олиш, юрт мустақиллиги ва озодлиги йўлида жон берган қаҳрамонларни, иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашган ота-боболаримизни хотирлаш куни, балки, ҳозирги доруломон кунларга етмоқ учун тинмай меҳнат қилган, қўллари доим дуода бўлган, бугун набиралари даврасида кексалик гаштини сураётган отахону онахонларни эъзозлаш кунидир.

Бугун Янгиобод тумани ҳокими И.Қаршибоев бошчилигида тумандаги меҳнат фронти фахрийлари ва афғон уруши қатнашчилари хонадонларига ташриф буюрилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди ва совға-саломлар улашилди.

Бу каби эътибор ва ғамхўрликдан фахрийларимиз кўнгиллари шод бўлиб, бугунги тинч ва осойишта кунимизга шукроналар айтдилар ва қўлларини дуога очдилар.

Албатта, бугунги доруломон кунларга етганлар бор, етмаганлар бор, Шукурки, замонимиз тинч, фаравон, нимани орзу қилсанг, эришишга имкон бор. Бу имкондан самарали фойдаланиш, савоб ишларни амалга ошириш,  "Бу  ўткинчи  дунёда  фақат  яхши  ном қолдириш, ҳалол  меҳнат  туфайли  қозонган обрў-эътибор  билан фарзандлар хотирасида қолиш ҳар бир инсон учун шарафдир".

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар