Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » ГЕМОРРАГИК ИСИТМАСИДАН ЭХТИЁТ БЎЛИНГ!

ГЕМОРРАГИК ИСИТМАСИДАН ЭХТИЁТ БЎЛИНГ!

08 май 2021 йил
1 363
0

Йирик ва майда шохли ҳайвонларда учрайдиган каналар ўта хавфли юқумли касаллик хисобланган Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги вирусини сақловчиси ва ташувчисидир. Геморрагик иситма касаллиги асосан фаолияти чўл зонаси ва чорвачилик билан боғлиқ бўлган касб эгалари орасида учрайди.

Касалликнинг юқиш йўллари ва келтириб чиқарувчи омиллари:

-  геморрагик иситма вируси билан зарарланган каналарнинг одамларни чақиши ва қўлларни кана ҳамда шу касаллик билан оғриган бемор қони билан ифлосланиши.

Касаллик аломатлари:
тана ҳароратининг юқори бўлиши;

  • баданда тошма тошиши;
  • терида қонталашлар пайдо бўлиши;
  • милк, бурун, ошқозон ва ичаклардан қон кетиши;
  • касаллик оғир кечганда, қон кетиш натижасида турли оғир асоратлар кузатилиши, баъзан бу ҳолат ўлим билан якун топиши ҳам мумкин.

Кўриладиган чоралар: 

            кана чақса ёки қўллар кана қони билан ифлосланса, зудлик билан яқин жойлашган даволаш-профилактика муассасаларига мурожат қилиш ва шифокор тавсияси билан даво-муолажаларини олиш керак.

Профилактик тадбирлар:        

  • чўл ҳудудларига, умуман табиат қўйнига чиқилганда, айниқса апрел-июн ойларида кана чақишидан сақланиш;
  • чўл ҳудудлари ҳамда бозорлардан майда ва йирик шохли молларни канага қарши ишлов бермасдан уйга олиб келмаслик;
  • молларда кана аниқланса, дарҳол ветеринария ходимларига мурожаат қилиб, улар тавсияси ва бевосита иштирокида каналарга қарши ишлов бериш;
  • каналарни қўл билан эзиб ва қайчи билан кесиб ўлдирмаслик;
  • қўйлар жуни қирқими мавсумига ҳомиладор аёллар, ёш болалар ва ўсмирларни жалб этмаслик;
  • қирқим вақтида фақат махсус кийимлардан (қўлқоп, енг ва пойчалари мустаҳкам беркиладиган шим, камзул, резина этик) фойдаланиш;
  • шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш.

Аббос Абдуқаюмов,

Янгиобод туман Санитария эпидемиология осойишталиги

ва жамоат саломатлиги бўлим бошлиғи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар