Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » “E-qaror” ягона электрон тизимида 1000-қарор

“E-qaror” ягона электрон тизимида 1000-қарор

12 май 2021 йил
493
0

Мамлакатимизда қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг ислоҳотлар жараёнига таъсирини кучайтиришда амалга оширилаётган ишлар кўлами кенг. Шунга қарамай, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларни қабул қилиш жараёнлари мураккаб ва шаффофлиги таъминланмаганлиги, қолаверса, соҳага ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилмаганлиги жойларда юзага келаётган муаммоларни ўз вақтида ва самарали ҳал қилишга тўсқинлик қилмоқда эди. Мазкур муаммолар қарорларнинг қабул қилиниш жараёнига нисбатан содда ва қулай ёндашувни тақозо этарди.

Жорий йилнинг 18 февраль куни республикамиз тарихида илк бор маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг биринчи қарори “E-qaror” ягона электрон тизими орқали Қашқадарё вилоят ҳокимлигида қабул қилинди. Мана, орадан уч ой вақт ўтиб 1000-сонли қарор ҳам қабул қилинди.

2021 йил 1 июлдан ҳуқуқий эксперимент натижалари асосида “E-qaror” электрон тизими республиканинг барча даражадаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жорий этилиши кутилмоқда.

Хўш, мазкур тизимнинг афзалликлари нималарда кўринади?

Биринчидан, қонунийлик ва қонун устуворлиги таъминланмоқда. Яъни:

– қабул қилинган ҳоким қарорларини ноқонуний ўзгартириб қўйиш ёки қалбакилаштириш имкониятига барҳам берилади;

– ҳоким қарори лойиҳасини ишлаб чиқишдан бошлаб қабул қилишгача бўлган барча жараёнлар адлия органлари томонидан мониторинг қилиб борилади;

– тизимга барча вазирлик ва идоралардан турли экспертизалардан ўтказилган 100 га яқин ҳоким қарорларининг намуналаридан фойдаланиш имконини беради.

Иккинчидан, ҳокимлар фаолиятида шаффофлик кучайтирилади.

– “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилинган ҳар бир қарорга
e-qaror.gov.uz сайтида такрорланмайдиган махсус рақам берилади ва автоматик тарзда эълон қилинади;

– ҳокимликнинг норма ижодкорлиги жараёни устидан жамоатчилик назоратини ўрнатилади.

Учинчидан, соҳага ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилди. Бу эса ҳокимлар томонидан қабул қилинадиган қарорларни келишиш, рўйхатга олиш ва уларга такрорланмайдиган махсус рақам бериш жараёнлари электрон тарзда амалга оширилиши меҳнат унумдорлигига хизмат қилади.

Энг муҳими, “E-qaror”ни республикамизнинг барча ҳокимликларида жорий этиш орқали:

фуқароларнинг жамоатчилик назоратидаги ўрни ва роли ошади;

фуқароларнинг маҳаллий норма ижодкорлиги жараёнида фаол иштироки таъминланади;

ҳокимликлар фаолияти ва иш юритуви шаффофлашади;

ҳокимликлар томонидан фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари поймол бўлиши, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида коррупция, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилиши учун шароит яратадиган, шунингдек тадбиркорлар учун асоссиз харажатлар қилишга олиб келувчи ортиқча маъмурий ҳамда бошқа чекловларни жорий этадиган қоидалар ва нормалар ўрнатилишининг олди олинади.

Умуман олганда, ҳокимликларда қарорларнинг “E-qaror” тизими орқали қабул қилиниши асносида фуқароларнинг нафақат жамоатчилик назоратидаги роли ошади, балки уларнинг ўз тақдирига дахлдорлик ҳисси кучаяди.

Ж.Абдухолиқов,
Янгиобод туман адлия бош  маслаҳатчиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар