Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Жиззахда бўлиб ўтган "Кўпкураш" ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасида Янгиободлик ёшлар 3-ўринни эгаллашди (Видео)

Жиззахда бўлиб ўтган "Кўпкураш" ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасида Янгиободлик ёшлар 3-ўринни эгаллашди (Видео)

15 май 2021 йил
664
0

Кеча Жиззах шаҳридаги "Сўғдиёна" марказий ўйингоҳида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни соғлом ва баркамол авлод этиб вояга етказиш мақсадида “КЎПКУРАШ” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди.

Мусобақада Янгиобод, Зомин, Бахмал, Фориш ва Мирзачўл туманлари (чегара олди ҳудуд) да ўтказилган кўпкураш мусобақаларида ғолиб бўлган уюшмаган ёшлардан ташкил топган жамоалар иштирок этишди.

Мазкур мусобақада Янгиобод тумани шарафини "Сармич" маҳалласининг "Ватанпарвар" жамоаси ҳимоя қилди.

Қизғин ва муросасиз кечган баҳсларда Янгиободлик ёшлар ўз фаолликларини намойиш этдилар.

Хусусан, мусобақанинг 400 метр масофага эстафета югуриш шарти бўйича Янгиободнинг "Ватанпарвар" жамоаси аъзолари яққол пешқадамлик қилиб, маррага ҳаммадан биринчи бўлиб етиб келишди.

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра биринчи ўринни Зомин тумани, иккинчи ўринни Мирзачўл тумани ҳамда учинчи ўринни Янгиобод тумани эгаллади. Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари улашилди.

Тадбир элимиз суйган эстрада хонандалари иштирокидаги гала концертга уланиб кетти ва ёшларга олам-олам қувонч ҳамда хуш кайфият улашилди.

 

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар