Янгиободда Авғон уруши қатнашчиларига кўкрак нишонлари топширилди
Янгиободда Афғон уруши жангчи-фахрийларига эҳтиром кўрсатиш мақсадида туман ҳокимлиги ва фаоллар иштирокида байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбир аввалида тумандаги Совот қишлоғида қаҳрамон Жўрахон Усмонов ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйилиб, бир гуруҳ Афғон уруши қатнашчилари, фахрийлар ва туман фаоллари, ёшлар билан биргаликда унинг хотираси ёдга олинди.
Бир пиёла чой устида давом этган маросимда туман ҳокими И.Қаршибоев сўз олиб, барча жангчи фахрийларни элу-юрт ва ёш авлод олдидаги хизматларини эътироф этди.
Маросим сўнгида Авғон уруши жангчи фахрийлари ҳамда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўлида муносиб хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ фаолларига кўкрак нишонлари топширилди.
Муҳокамага қўшилинг