Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг 2021 йил 9 мартдаги ижро варақасига асосан қарздор У.Х дан АТБ Микрокредитбанк Зомин филиали фойдасига 35,1 млн сўмлик ҳамда Ипотека банк Жиззах вилоят филиали фойдасига 8,3 млн сўмлик кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати шу йилнинг 12 апрель куни Мажбурий ижро бюроси Янгиобод тумани бўлимига келиб тушган.
Ушбу ижро ҳужжати юзасидан 12.04.2021 йилда “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
МИБ Янгиобод тумани бўлими томонидан 2021 йил 30 апрель куни олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ижро ҳужжатида кўрсатилган кредит қарздорлиги учун У.Х га тегишли бўлган Nexia 3 автомашинаси кредит қарздорлиги учун хатланди.
И.У.Ахмурадов,
МИБ Янгиобод тумани бўлим бошлиғи,
Адлия кичик маслаҳатчиси