Бугун Янгиобод туманидаги барча маҳаллаларнинг вақтинча банд бўлмаган, ишсиз ёшларидан иборат жамоалар иштирокида спортнинг мини футбол тури бўйича баҳсларнинг туман босқичига старт берилди.
Эрта тонгдан Янгиобод тумани марказий ўйингоҳида ушбу беллашувларнинг очилиш маросими ташкил этилиб, унда туман раҳбари И.Қаршибоев иштирок этди ва спортчи ёшларга омадлар тилади.
Ушбу мусобақада 4 та сектор ҳудудидан жами 8 та жамоа гуруҳларга бўлинган ҳолда баҳсларга киришди. Дастлабги ўйинни "Янгиобод" ШФЙ ҳамда "Шодлик" МФЙ жамоалари бошлаб беришди.
Мусобақалар сўнгида ғолиб жамоа ўйиннинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритади.
Ҳозирда мусобақалар давом этмоқда.