Ўзбекистон Республикасида аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш тадбири 2021 йил 1 — 25 ноябрь кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:
аҳолини рўйхатга олиш махсус дастурий таъминоти ва моддий-техника воситаларини сотиб олиш, рўйхатга олиш натижаларини қайта ишлаш тузилмалари учун сервер, компьютер, принтер, сканер ва бошқа офис техникаси билан таъминлашни назарда тутувчи техник ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини;
«Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ 2020 - 2023 йилларда харид ишларини ташкил этган ҳолда ҳудудий статистика органларини тармоқ ускуналари, алоқа воситалари ва юқори тезликдаги алоқа каналлари билан таъминланади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2021 йил 1 мартга қадар (синов тариқасида) ва 2022 йил 1 июнга қадар (асосий) аҳолини рўйхатга олиш учун зарур бўлган миқдорда картографик материаллар (шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг схематик режалари ва хариталари) билан таъминланади.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда 2021 йилда (синов тариқасида) ва 2023 йилда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш ишларига жалб этиладиган ходимлар ҳамда рўйхатга олиш учун ажратилган бино ва иншоотлар хавфсизлигини таъминланади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда ушбу қарорнинг мақсад ва вазифалари оммавий ахборот воситалари ва Бутун Жаҳон интернет ахборот тармоғида кенг ёритилишини ташкил этди.
Б.Муқумов,
Янгиобод тумани статистика бўлими
етакчи мутахассиси