Янгиобод туманида сўнгги йилларда ёшлар соҳасига жиддий эътибор қаратиш йўлида барча маҳалла ва қишлоқларда ёшлар билан сайёр қабул ва учрашувлар ташкил этилиб, уларнинг ўз мақсад ва интилишлари йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга кўмаклашилмоқда.
Бугун ҳам туман ҳокими И.Қаршибоев тумандаги «Ёшлар дафтари»га киритилган ва ишсиз ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифлари билан яқиндан танишди.
Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ва бу соҳада яратилаётган имкониятларга бағишлаб ташкил этилган очиқ мулоқот давомида ёшлар тадбиркорлик, бандлик каби масалалар юзасидан мурожаат қилишиб, туман раҳбари томонидан ижобий жавоб олдилар.
Шу билан бирга ёшлар томонидан "Ёшлар боғи" ва "Беш ташаббус майдони" ташкил этиш борасида ҳам бир қатор таклифлар билдирилди.