Ёш авлодни Ватанга мухаббат, садоқат ва фидоийлик руҳида тарбиялаш, улар қалбида юрт равнақига даҳлдорлик туйғусини мустаҳкамлаш мақсадида қишлоқ ва маҳаллаларда ёш ижодкорларнинг истеъдодларини рўёбга чиқариш, иқтидорли ёшларни излаб топиш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш борасида Янгиобод туманида ҳам бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Туман ҳокими И.Қаршибоев ана шу каби истеъдодли ёшлар билан учрашиб, бугунги кунда юртбошимиз томонидан маданият ва санъат соҳасига кўрсатилаётган эътибор хусусида гапириб, барча ёшлар бу имкониятлардан унумли фойдаланиб, ўз соҳаларининг етук мутахассиси бўлиб етишишлари лозимлигини, теран фикрлайдиган, кенг дунёқарашли инсон бўлиб камолга етишлари учун кўпроқ ўз устиларида меҳнат қилишлари ва бу йўлда уларни ҳар доим қўллаб қувватлашини таъкидлади.
Учрашув давомида туманда маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришда қўшган ҳиссаси ҳамда Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида ўтказилган кўрик-танловнинг Республика босқичида фахрли ўринни эгаллагани учун 12-умумтаълим мактабининг 8 синф ўқувчиси, ёш ижодкор Умарқулов Отабек ҳамда унинг бундай ютуқларга эришишида бевосита ўз ҳиссасини қўшиб келаётган ота-онаси ва устозларига туман ҳокими томонидан фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.