Янгиобод тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан туман марказидаги "Нуронийлар маскани"да мамлакатимизда миллий қадриятларимиз, урф-одат ва анъаналаримиз ва бой маънавий меросимизни асраб авайлаб, уларни ёшлар онгига сингдириш ва ёш авлод маънавий дунёқарашини бойитиш мақсадида "Нуроний онахонлар ўртасида халқ оғзаки ижоди танлови"нинг туман босқичи кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Маданият бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Касаба уюшмалари янгиобод тумани кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирда 20 нафардан ортиқ уюшмаган аҳоли, нуроний онахонлар, фаол хотин-қизлар ва бир гуруҳ ҳунарманд аёллар иштирок этишди.
Тадбирда миллий удум ва анъаналаримиз, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган қадриятларимиз намойиш этилиб, халқ оғзаки ижоди намуналари ижро этилди.
Тадбир сўнгида танлов ғолиблари ва фаол иштирокчилар ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими