Юртимизда ёшларни юксак маънавиятли, кенг дунёқарашли ва интеллектуал салоҳиятли этиб вояга етказиш ҳамда уларнинг истеъдодларини намойиш этишлари учун шароитлар яратиш ва рағбатлантириб бориш мақсадида кенг ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Шу йилнинг 26 май куни Жиззах вилояти мактабгача таълим бошқармаси томонидан тарбияланувчилар ўртасида шахмат мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақада вилоятдаги барча туманлардаги мактабгача таълим ташкилотларининг тарбияланувчилари иштирок этишди.
Қизиқарли ва муросасиз кечган ўйинларнинг якуний натижаларига кўра Янгиобод тумани мактабгача таълим булимига карашли 2 сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Муҳаммадқулов Дурбек ўғил болалар ўртасида фахрли 1 ўринни эгаллаб, мусобақанинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.