Янгиобод шаҳарчасида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбир бетакрор ва ёрқин лаҳзаларга бой тарзда ўтди.
Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллик шодиёналари олдидан бўлиб ўтган ушбу байрам тадбирида республика ишчи гуруҳи вакиллари, шоир ва ёзувчилар, театр актёрлари ҳамда элимизх суйган санъаткорлар иштирок этишиб, улар томонидан тақдим этилган ижод намуналари, қизиқарли саҳна чиқишлари ҳамда қалбларда фахр-ифтихор ва шукроналик туйғуларини оширувчи йиғилганларга чинакам байрам кайфиятини улашди.
Тадбирда сўз олганлар юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, янгиланишлар, ҳар бир соҳадаги ўзгаришлар, буларнинг барчаси юртимиз келажаги, халқимиз фаровонлиги йўлида олиб борилаётгани ҳақида тўхталиб, барчани ушбу жараёнларда фаолликка чорладилар.
Тадбир доирасида давлатимиз раҳбари томонидан илгари чурилган бешта муҳим ташаббус юзасидан тақдимотлар, маданият ва санъат кўргазмалари, китоблар ва бўш иш ўринлари ярмаркалари ҳамда спортчи ёшларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.