Хабарингиз бор, Янгиобод туманида 4 та сектор ҳудудидаги вақтинча банд бўлмаган, ишсиз ёшлардан иборат жами 8 та жамоа иштирокида спортнинг мини футбол тури бўйича “Давлат ҳавфсизлик хизмати Жиззах вилоят бошқарма бошлиғи кубоги” мусобақасининг саралаш ўйинлари ўтказилган эди.
Янгиобод туманидаги "Yangiobod City arena" спорт мажмуасида мазкур саралаш ўйинларида ғолиб бўлган жамоалар ўртасида ғолиблик учун якуний баҳслар бўлиб ўтди.
Учрашув аввалида туман ҳокими И.Қаршибоев сўз олиб, барча жамоаларга омадлар тилади.
Дастлаб мусобақада Янгиобод ШФЙ ҳамда Дўстлик МФЙ жамоалари ўртасида 3-ўрин учун ўзаро баҳс бўлиб ўтди.
Анчагина қзғин лаҳзаларга бой тарзда ўтган учрашув сўнгида 1 сектор ҳудудидаги Янгиобод ШФЙ жамоаси пиналтилар серияси натижаларига кўра 3-ўрини эгаллади.
Шундан сўнг томошабинлар 1 секторнинг Совот МФЙ ҳамда 2 секторнинг Баландчақир МФЙ жамоалари ўртасидаги қизғин ва муросасиз финал баҳсига гувоҳ бўлишди.
Мазкур ўйинда Баландчақир МФЙ жамоасининг қўли баланд келиб, Совот МФЙ жамоаси устидан ғалаба қозонди ва мусобақанинг ғолибига айланди.
Учрашувлар сўнгида ўйинни бевосита кузатган Давлат ҳавфсизлик хизмати Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи, туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари барча жамоаларни табриклаб, келгуси ишларида юксак марралар тиладилар. Якунда ғлиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медал ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.