Жиноят ишлари буйича Чилонзор туман судининг 2021 йил 29 мартдаги ижро варақасига асосан қарздор Р.К дан Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Тошкент шаҳар бошқармаси фойдасига 44.6 млн сўмлик қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати шу йилнинг 07 июнь куни Мажбурий ижро бюроси Янгиобод тумани бўлимига келиб тушган.
Ушбу ижро ҳужжати юзасидан 07.06.2021 йилда “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
МИБ Янгиобод тумани бўлими томонидан 2021 йил 08 июнь куни олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ижро ҳужжатида кўрсатилган қарздорлиги учун Р.Кдан 44.6 млн сумлик пул маблағи ундирилди.
И.У.Ахмурадов,
МИБ Янгиобод туман бўлими бошлиғи,
Адлия кичик маслаҳатчиси