Бугун Янгиобод туманидаги 19-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида иқтидорли болаларни аниқлаш, уларнинг истеъдодларини намоён қилишларига имконият яратиш ва қўллаб-қувватлаш, ёш авлоднинг маданий савиясини юксалтириш, уларнинг маънавий оламини бойитиш, саънат ва гўзалликка интилишини кучайтириш, миллий санъат анъаналари ва йўналишларини сақлаб қолиш, ривожлантириш ва давом эттириш, иқтидорли болаларнинг ижоди ҳамда ташаббусларини кенг оммага айниқса, ёшлар орасида тарғиб этиш, ҳаваскор ва профессионал жамоаларнинг ижодий фаолиятини рағбатлантириш мақсадида «Камалак юлдузлари» болалар ижодиёти фестивалининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Фестивалда 6-10 ёш ва 11-14 ёш тоифаси бўйича, 6 та йўналишда ёш иқтидорлар иштирок этишди. Фестиваль қизғин баҳс ва мунозараларга сабаб бўлди.
Тадбир якунида фаол иштирок этган ёш истеъдодлар ташкилотчилар томонидан тақдирландилар.