Янгиобод туманида аҳоли фаровонлигини ошириш ва уларнинг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, фуқароларнинг ер майдонларидан самарали фойдаланиш борасидаги кўникмаларини оширишга қаратилган қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, куни кеча Янгиобод туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан тумандаги бир гуруҳ аҳоли ва ёшлар иштирокида Шароф Рашидов туманидаги "Гулчи опа томорқа хизмати" МЧЖда семинар ташкил этилди.
Семинар доирасида иштирокчилар жамият тасарруфидаги боғдорчилик, иссиқхона, гул кўчатлари етиштириш, чорвачилик, паррандачилик каби йўналишларда ташкил этилган ишлар билан яқиндан танишиб, керакли кўникма ва тажрибалар олдилар.
Шунингдек, мазкур тажрибаларни туманда ҳам самарали йўлга қўйиш мақсадида шартнома асосида чорва моллари, парранда ҳамда кўчатлар олиб келиш бўйича жамият мутасаддилари билан келишиб олинди.