Янгиобод туманида ёшлар ойлиги доирасидаги тадбирлар давом этмоқда. Мамлакатимизда шахмат спортини янада кенгроқ тарғиб қилиш ва оммалаштириш, ҳаваскор ва ёш шахматчиларнинг спорт малакаларини ошириш, ўқувчиларни ўқишдан бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга кўмаклашиш ҳамда ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш мақсадида бугун янгиобод туман касб-ҳунар мактабида спортнинг шахмат тури бўйича мусобақа ташкил этилди.
Мусобақада тумандаги 6-18 ёш ҳамда 19-30 ёш тоифасидаги 200 нафардан зиёд ёшлар ўзаро беллашдилар.
Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунида ғолиб ва совриндор ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирландилар.