Давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар маънавиятни юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуси доирасида Янгиобод туман «Баркамол авлод» болалар мактабида «Ижодкор болалар» фестивалининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Фестивалда Янгиобод туман халқ таълими бўлими мудири И.Раҳимов ҳам иштирок этди ва йиғилганларга мазкур фестивалнинг мақсад ва аҳамиятини тушунтири, иштирокчиларга омад тилади.
«Баркамол авлод» болалар мактабининг «Ёш доирачилар» тўгарак аъзолари томонидан тайёрланган доира садолари остида бошланган фестивал бошқа тўгарак аъзоларининг турли хил бадиий чиқишлари билан давом этди.
Фестиваль тасдиқланган низом асосида 5 та, жумладан:
1. Ёғоч ўймакорлиги йўналиши;
2. Либослар дизайни йўналиши;
3. Робототехника йўналиши;
4. Радиотехника, электроника ва алоқа йўналиши;
5. Ландшафт дизайни йўналишларида бўлиб ўтди.
Тадбир сўнгида ғолиблар фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар ҳамда фестивалнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.
Янгиобод туман "Баркамол авлод" болалар мактаби