Фуқароларнинг дардини тинглаш ва жойлардаги мавжуд муаммоларни атрофлича ўрганиш мақсадида Янигиобод тумани ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари томонидан тумандаги барча маҳалла ва қишлоқларда аҳоли билан учрашув ва сайёр қабуллар ташкил этилиб, уларни қийнаётган масалалар ижобий ҳал этиб келинмоқда.
Худди шу мақсадда ташкил этилган бу галги сайёр қабул "Ҳавотоғ" қишлоқ фуқаролар йиғини аҳолиси билан бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими И.Қаршибоев, туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари М.Сариқулов, ҳоким ўринбосарлари, Халқ қабулхонаси мудири, мутасадди корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этишди.
Сайёр қабулда аҳолининг ичимлик суви, соғлиқни сақлаш соҳаси, ҳамда йўлларни таъмирлаш каби масалалар юзасидан мурожаат ва таклифлари тингланди.
Мазкур мурожаатларнинг 3 таси жойида ҳал этилган бўлса, ечими вақт талаб қиладиган мурожаатларни ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилот ва масъулларга топшириқлар берилди ва ижроси сектор раҳбарлари томонидан назоратга олинди.