Юртнинг ободлиги, халқнинг фаровонлиги маҳалла ва қишлоқлардан бошланишини чуқур англаган ҳолда Янгиобод туманининг "Сармич" маҳалласида “Обод қишлоқ” дастури доирасида улкан бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.
Бугун мазкур маҳаллада олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида пресс тур ташкил этилди.
Туман марказидан 25 км узоқликдаги ушбу маҳаллада логистика, инфраструктура ва бошқа жиҳатлардан фуқароларга шароит яратиб беришда анчагина камчиликлар бор эди. Шу боис, мазкур қишлоқлар жорий йилги “Обод қишлоқ” дастурига киритилгач, аҳолининг талабидан келиб чиққан ҳолда, биринчи навбатда ички йўллар яхшиланди.
Янги сув қудуқлари чиқарилиб, сув тармоқлари янгиланди. Шунингдек, электр таъминотини яхшилаш мақсадида 4 та трансформатор ўрнатилиб, темир бетон устунларни ўрнатилиши ва уларга сим тортиш ишлари бошлаб юборилган.
Шу билан бирга, ижтимоий соҳа инфратузилмасини яхшилаш доирасида, 1та боғча қурилиши, 1 та мактаб 1 та тиббиёт муассасасида қайта таъмирлаш ишлари бошланган.
Сармич МФЙ да қурилаётган боғча, мактаб ва қишлоқ врачлик пунктига лойиха смета хужжатлари тайёрланди ва тендер ўтказилиши натижасида 120 ўринли боғча биноси қурилиши 3,15 млрд.сўм маблағ хисобига бошланган бўлиб бугунги кунда қурулиш ишлари 15% қисми тугатилган. Мактаб биносини мукаммал тамирлаш учун 3,1млрд.сўм маблағ ажратилган бўлиб, лойха бўйича қурилиш ишларининг 31% бажарилган. Қишлоқ врачлик пунктини 740 милон сўм маблағга реканструксия ишлари бошлаб юборилган бўлиб, шу йилнинг август ойига фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Натижада, 6 700 нафар аҳолига таълим ва тиббий хизматлар кўрсатиш даражаси ошади.