Бугундан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?
- Пенсия ва нафақалар оширилади;
- Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган боғчаларга субсидиялар тўланади;
- Онкологик ва гематологик беморларнинг вилоятлардан республика ихтисослаштирилган марказларига келиш харажатлари қоплаб берилади;
- Мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан келган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари ошкор қилинади;
- 24 та туман (шаҳар) қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилади;
- Ифлослантирувчи моддаларни атроф муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш учун компенсация тўловлари миқдори кўпайтирилади;
- Давлат органларида хизмат автотранспортлари давлат рақами белгиларининг янги типи жорий этилади;
- Божхона назоратини олиб боришда янги тартиблар жорий этилади;
- ЖШШИР шахсни тасдиқловчи ягона идентификатор деб ҳисобланиши белгиланди.
скачать dle 12.0