Жиззах вилоятида жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида ФҲДЁ органларида 18 минг 189 та туғилиш қайд этилган.
Туғилган чақалоқларнинг 9 минг 455 нафари ўғил бола, 8 минг 734 нафари эса қиз бола.
2021 йилнинг январ-июнь ойлари ҳолатига кўра, вилоят бўйича 4 минг 650 та никоҳ қайд этилди. Оилавий ажримлар сони 616 тани ташкил этди.
Шу жумладан, Янгиобод туманида ўтган 6 ой мобайнида 258 та туғилиш, 83 та никоҳ ҳамда 18 та ажрим ҳолати қайд этилган.