Жиззах вилояти ДХХ раҳбариятининг Янгиобод туманида ёшлар билан учрашуви ташкил этилди. Унда Жиззах вилоят ДХХ бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Ё.Худойқулов, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги вилоят бўлими бошлиғи Д.Худайшукуров ҳамда туман ҳокими И.Қаршибоевлар томонидан ёшларнинг муаммо ва таклифлари тингланди.
Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган учрашувда “Ёшлар дафтари”га киритилган 32 нафар ёшлар иштирок этишиб, 18 та мурожаат ва таклифлари тингланди. Улардан 4 таси жойида хал этилди, 2 тасига тушунтириш берилиб, 12 та мурожаат ижрога йўналтирилди.
Жумладан, ёшлар томонидан билдирилган туман ёшларини Фарғона вилоятига узумчилик соҳасини ўрганиш мақсадида агросаёҳатини ташкил этиш бўйича билдирилган таклифлари рахбарият томонидан тўлиқ қўллаб-қўвватланди.
Янгиобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати