Юртимизда спортни ривожлантириш ва ёшларни спорт турларига кенг жалб этишга қаратилаётган алоҳида эътибор ҳамда бу борада олиб борилаётган кенг кўламли саъй-ҳаракатлар бугун мамлакатимиз, хусусан, туманимиз ёшларининг ҳам спорт соҳасида улкан муваффақиятларга эришишларида, уларнинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишларида муҳим омил бўлмоқда.
Албатта, жисмонан соғлом, маънан етук, замонавий фикрлайдиган, ватанимиз равнақига бефарқ бўлмаган ва дахлдорлик ҳисси билан яшайдиган ёш авлодни тарбиялаш масаласи бугунги кундаги энг устувор вазифаларимиздан саналади.
Куни кеча Жиззах шаҳрида спортнинг Карате IKF тури бўйича бўлиб ўтган вилоят чемпионати баҳсларида Янгиободлик ёш спортчилар муносиб иштирок этишди.
Мусобақаларда туманимиз ёшлари вилоятнинг турли нуқталаридан келган спортчилар билан қизғин ва муросасиз баҳс олиб бордилар.
Анчагина кескин ва ҳаяжонли лаҳзаларга бой тарзда ўтган мусобақада Янгиободлик спортчилар 3 та олтин медални қўлга киритдилар. Жумладан, 60 кг вазнда Асрорқулов Самандар, 49 кг вазнда Анорқулов Озодбек ҳамда 35 кг вазнда Алимқулов Рамазон фахрли биринчи ўринни қўлга киритиб, турнир ғолибига айланишди.
скачать dle 12.0