Янгиобод тумани марказидаги тикувчилик ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Камола камалаги” хусусий корхонасида медиа-тур ташкил этилди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари А.Нишонов ва бошқа мутасадди раҳбарлар, бир гуруҳ ёшлар, оммавий ахборот воситалари ва маҳаллий блогерлар иштирок этишиб, корхона фаолияти ва иш жараёнлари билан бирма-бир танишдилар.
Мазкур корхона шу йилнинг март ойида фаолият бошлаган бўлиб, 100 та иш ўрнига мўлжалланган. Ҳозирда тумандаги 70 нафар “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”да бўлган аёллар ва хотин қизлар, шунингдек, моҳир тикувчилар ўз фаолиятларини олиб бормоқдалар.
Корхонада ҳар ойда ўртача 100 млн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, улар тўғридан-тўғри хорижга экспортга йўналтирилмоқда.
Янгиобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати