Янгиободлик ёшларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун талаб ва истакдан келиб чиқиб 3 млрд сўм кредит маблағи ажратилади.
1 августан бошлаб Миллий банк томонидан ёшларга узоқ муддатли кредит маблағлари берилиши кўзда тутилган.
Кредит тижорат банклари, жумладан Миллий банк томонидан 7 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр билан фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз паст қилиб берилади.
Кредитлар хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорларга, айниқса маиший, таълим, тиббий, ахборот-коммуникация ва бошқа талаб юқори бўлган соҳаларда фаолият кўрсатадиган корхоналарни ташкил этиш (молия ва савдо соҳаларидаги тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно) ва жиҳозлаш учун Марказий банкнинг асосий ставкаси бўйича 1 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади.