Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан 12 август Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари куни этиб белгиланган. Шу муносабат билан Янгиобод тумани ҳокими И.Қаршибоев туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари билан учрашди ва уларни касб байрамлари билан самимий табриклаб, маъсулиятли ва шарафли ишларида улкан зафарлар тилади.
Учрашув давомида мамлакатимиз иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, давлатимиз бюджети ва даромадларини барқарор шакллантириш ҳамда аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали Ватанимиз равнақи йўлидаги хизматлари учун бир гуруҳ Давлат солиқ хизмати ходимларига ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.