Президент Шавкат Мирзиёев кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш бўйича фармон имзолади.
Фармон билан 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб амалда бўлган кам таъминланган оилаларга 14 ёшгача болалари учун нафақа ва 2 ёшгача болани парвариш қилиш нафақаси ўрнига ягона болалар нафақаси жорий этилади.
Бунда, ушбу нафақани тайинлашда:
- болалар ёши меъёри 14 ёшдан 18 ёшгача оширилади;
- тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача узайтирилади;
- нафақа миқдори оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгиланади;
- фарзанди бўлмаган ёки фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланади.
Болалар нафақаси ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўловларининг қуйидаги янги миқдорлари белгиланмоқда. Болалар нафақаси оиланинг:
- 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 250 000 сўм (+56 000 сўм);
- 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 325 000 сўм (+131 000 сўм);
- иккинчи фарзанди учун қўшимча – 150 000 сўм (+186 000 сўм);
- учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун – 100 000 сўмдан (амалдаги 190 минг сўмдан 290 минг сўмгача кўп);
- моддий ёрдамнинг миқдори – 380 000 сўм.
Янгиобод туман пенсия жамғармаси
скачать dle 12.0