(2021 йил 1 август ҳолатига)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ВМ-66-сон Қарори асосан мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш борасида қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда.
Ўз ўрнида, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш борасида ҳам қонунчиликда муҳим қарорлар қабул қилиниб, давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишни автоматлаштирилган тизими босқичма-босқич ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ қилинмоқда. Бу эса аҳоли ҳамда хорижий сармоядорларнинг ўз шахсий бизнесини йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
2021 йил 1 август ҳолатига Жиззах вилоятида фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва микрофирмаларнинг сони 19 443 тани ташкил қилган. Бу кўрсаткич
2020 йил 1 август ҳолатига қараганда 21,4 % га ошган. Фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва микрофирмаларнинг асосий қисми яъни 5 831 таси (30,3 %) Жиззах шаҳрига, 3 214 таси (16,5 %) Ш.Рашидов, 1 639 таси (8,4 %) Ғаллаорол ҳамда Зомин 1 547 таси (8,0 %) туманлари ҳиссаларига тўғри келади.
2021 йил январь - март ойлари ҳолатига 2 687 та кичик корхона ва микрофирмалар янги ташкил этилган. Бу эса 2020 йилнинг шу даврига нисбатан қараганда 427 тага кўпдир. Энг кўп янги ташкил этилган кичик корхона ва микрофирмалар Жиззах шаҳрида (715 та), Ш.Рашидов (431 та), Ғаллаорол (275 та), Зомин (236 та), Бахмал (190 та), Фориш (184 та) ва Зарбдор туманларида (127 та) ташкил этилган. Энг кам Янгиобод (58 та), Зафаробод (65 та) ва Арнасой (76 та) туманларида ташкил этилган.
Иқтисодий фаолият турлари кесимида эса энг кўпи савдода (804 та), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида (630 та), саноатда (585 та), қурилишда (168 та) ва яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда (143 та) ташкил этилган. Энг кам эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда (29 та), ташиш ва сақлашда (35 та) ҳамда ахборот ва алоқада (58 та) ташкил этилган.
Жиззах вилояти статистика бошқармаси