Маълумки, эътиборга муҳтож кишилардан хабар олиш, уларнинг оғирини енгил қилиш, айниқса атрофимиздаги қийинчилик ва синовли дамларни бошидан ўтказаётган инсонларга беғараз ёрдам қўлини чўзиш халқимизга хос азалий қадриятлардан биридир.
Янгиобод туманида эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, бир сўз билан айтганда ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларга доимий эътибор кўрсатилиб, зарурий кўмаклар бериб келинмоқда.
Яқинда 5- ЧКВ шахсий таркиби томонидан Янгиобод туманидаги Чакан қишлоғида истиқомат қилувчи ёлғиз аёл М.Садиеванинг ҳолидан хабар олиниб, унга зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда қора моли учун хашак ва озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
Бу каби ҳайрли тадбирлар давом этмоқда.
Х.Бегимқулов