Аҳоли мурожаатларини тинглаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларга амалий ечим топиш ва оғирини енгил қилиш мақсадида Янгиобод туман ҳокими И.Қаршибоев фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини тинглади.
Қубул давамида фуқаролар асосан, соғлиқни сақлаш, ишга жойлашиш, ҳамда коммунал ва ижтимоий соҳалардаги масалалар юзасидан мурожаат қилишди.
Мурожаатларнинг айримлари жойида ҳал этилган бўлса, баъзиларига эса ҳуқуқий тушунча берилиб, тегишли масъуллар билан жойига бориб ўрганиладиган бўлди.
Шунингдек, қолган мурожаатларга ижобий ечим топиш мақсадида туман раҳбари томонидан мутасадди раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.