Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига мувофиқ Янги Ўзбекистон тарихидаги буюк ва шонли сана – Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз йиллик байрами муносабати билан мамлакатимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини оширишга катта ҳисса қўшаётган, давлатимиз иқтисодиёти ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда ибрат ва намуна бўлиб келаётган, жамиятимизда тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда алоҳида фидойилик кўрсатаётган 25 нафар янгиободлик фаоллар «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотланди.
Бугун Янгиобод тумани ҳокимлигида мукофот эгаларини тақдирлаш учун ташкил этилган маросимда вилоят ҳокими ўринбосари Л.Аҳмаджонов ҳамда туман ҳокими И.Қаршибоевлар иштирок этишиб, барчани истиқлолимизнинг 30 йиллик тўйи билан, қолаверса, бугунги юксак этироф билан муборакбод этишиб, мукофотларни ўз эгаларига топширдилар.
Янгиобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати