Куни кеча Зомин туманида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан спортнинг "Ўзбек жанг санъати" тури бўйича очиқ турнир бўлиб ўтди.
Мусобоқада бир қатор шаҳар ва туманлардан ташриф буюрган спортчи ёшлар билан бир қаторда "Жеет Куне До" спорт тури бўйича жаҳон чемпиони Адҳам Абдусаломов қўл остида тарбияланаётган Янгиобод болалар-ўсмирлар спорт мактабининг ёш спортчилари ҳам фаол иштирок этишди.
Анчагина кескин ва муросасиз руҳда кечган баҳсларда ёш спортчиларимиз ўз куч ва салоҳиятларини намойиш этишиб, 2 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритдилар.
Жумладан, Шербеков Шохрух ва Хазратқулов Шамшодбек олтин медални қўлга киритган бўлса, Анорқулов Озодбек кумуш, Эшонбобоэев Баҳриддин кумуш, Худоёров Жавоҳир кумуш, Алимқулов Рамазон бронза, Умарқулов Сардор бронза медаллари соҳиби бўлиб, турнирнинг ғолиб ва совриндорлари қаторидан жой олдилар.