Янгиобод тумани мактабгача таълим бўлими "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" шиори остида анъанавий август конфиренцияси бўлиб ўтди.
Унда “2020-2021-ўқув йил натижаларининг сархисоби, туман мактабгача таълим бўлимига қарашли 3-5-сонли ДМТТ хисоботи, “2020-2021 ўқув йили учун йиллик вазифаларнинг бажарилиши: муаммо ва уларни хал этиш йўллари” мавзуларида тақдимотлар қилиниб, янги укув йил учун режа ва вазифалар белгилаб олинди.
Анъанавий август конференцияси давомида тарбияланувчилар томомонидан бадиий саҳна чиқишлари ҳам намойиш этилиб, иштирокчиларга ўзгача кайфият улашди.
Конференция сўнгида мактабгача таълим тизимида фаолият юритиб келаётган бир қатор фидойи педагоглар мактабгача таълим бўлими томонидан тақдирландилар.