Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят ва Янгиобод туман Кенгаши томонидан туман (шаҳар) жамоатчи «Камалак» болалар ташкилоти раислари ҳамда етакчилар Кенгаши раислари учун Янгиобод тумани Хўжамушкент МФЙда ўқув-семинар ташкил этилди.
Семинарда сардорлар сайлови, 2021-2022 ўқув йили иш режаси муҳокамаси, етакчиларнинг янги ўқув йилидаги фаолияти юзасидан тренинглар бўлиб ўтди.
Шунингдек, вилоят етакчилар Кенгашининг иш режаси ҳам тасдиқлаб олинди.