2021 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Президентининг 11.08.2021 йилдаги ПФ-6277 Фармони билан фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга бериладиган нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси (бундан буён – болалар нафақаси) тайинланади.
– Болалар нафақасини белгилашда:
Шунингдек, якка-ёлғиз бўлган фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдам (бундан буён – моддий ёрдам) тайинланади.
Кам таъминланган оилаларга бериладиган болалар нафақаси ва моддий ёрдамнинг қуйидаги миқдорлари белгиланмоқда:
а) болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:
б) моддий ёрдамнинг ҳар ойлик миқдори - 380 000 сўм.
Шу тариқа, ишламайдиган ва бюджет соҳасида ишлайдиган оналар учун 2021 йилнинг 1 сентябридан бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича аввалги нафақа ўрнига кичик фарзанди 3 ёшга тўлгунга қадар болалар нафақаси тўланади – фақат “кам таъминланган” тоифага мувофиқ бўлган тақдирда.
|
Кам таъминланган оилаларга бериладиган нафақа ва моддий ёрдам турлари ва миқдорлари |
|
№ |
2021 йилнинг 1 сентябрига қадар |
2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб |
1
|
14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа (30.12.2020 й. ПҚ-4938 га |
18 ёшгача болалар нафақаси: |
|
– битта болали оилаларга – 144 100 сўм. |
– 250 000 сўм — 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун;
|
|
– иккита болали оилаларга – 238 700 сўм. |
– 150 000 сўм — оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча. |
|
– учта ва ундан ортиқ болали оилаларга – 334 400 сўм. |
– 100 000 сўмдан — оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун. |
2 |
Бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа – 434 000 сўм. 30.12.2020 й. ПҚ-4938га 1-илова.
|
14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақаси билан бирлаштирилган. |
3 |
Кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам. 30.12.2020 й. ПҚ-4938га 1-илова. |
Якка-ёлғиз бўлган фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори — 380 000 сўм.
|