Жорий йилнинг 21сентябрь куни Зомин туманлараро иқтисодий суди томонидан Янгиобод туманидаги мутасадди корхона, муассаса ва ташкилотларнинг вакиллари билан Янгиобод туман электр таъминоти корхонаси биносида сайёр учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда йиғилиш қатнашчиларига 2021 йилнинг 25 августида Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-711-сонли қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятиюзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.
Йиғилишда ушбу Қонун ҳужжатининг қабул қилиниши ҳозирги кунда амалда бўлган бир қанча Қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритишни тақазо этиб берганлигини, бундай Қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, Иқтисодий процессуал кодекс ва шу каби бошқа бир қанча қонунларни мисол қилиб келтириб ўтди.
Шу билан бирга мазкур ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган Қонун ҳужжатларидан бири Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига киритилган ўзгартишлар ҳақида қисқача тўхталиб, унга кўра иқтисодий судлар томонидан даъво тартибида кўриладиган ишлар бўйича ҳал қилув қарори чиқариладиган бўлса, шу билан бир қаторда ариза тартибида кўриладиган ишлар бўйича суд буйруғи ва ажримлар чиқарилиши белгилаб ўтилганлиги, ушбу суд буйруғи тартибида чиқариладиган суд ҳужжатида, алоҳида суд ҳужжати тарзида чиқариладиган ажримдаҳамда ижро варақасидақарздор жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган жисмоний шахсларнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг реквизитлари), шунингдек қарздор юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақамлари ҳам кўрсатиб ўтилиши белгилаб берилганлиги таъкидланиб ўтилди.
Мазкур учрашув ўзаро очиқ мулоқот шаклида ўтказилиб, тингловчилар томонидан суд-ҳуқуқсоҳасига оид муносабатлар юзасидан берилган саволларга атрофлича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Шомурод Бегматов
Зомин туманлараро иқтисодий судининг раиси