Бугун Янгиобод тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Иброҳим Қаршибоев Совот қишлоқ фуқаролар йиғинида аҳоли билан сайёр қабул ўтказди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган сайёр қабулда ҳоким ўринбосарлари, Халқ қабулхонаси мудири, секторлар, мутасадди корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этишди.
Туман раҳбари қишлоқ аҳлига юзланар экан, дастлаб туманда амалга оширилаётган ўзгаришлар, ташкил этилаётган янги иш ўринлари ҳамда аҳоли турмуш шароитларини янада яхшилаш борасида яқин истиқболдаги режалар хусусида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг аҳолининг тиббиёт, ижтимоий ёрдам, ичимлик суви, йўлларни таъмирлаш каби масалалар юзасидан 20 га яқин мурожаат ва таклифлари тингланди.
Мазкур мурожаатларнинг 6 таси жойида ҳал этилиб, қолган мурожаатларнинг амалий ечими юзасидан тегишли ташкилот ва масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси туман раҳбари томонидан назоратга олинди.
Учрашув сўнгида маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларида фаол ва ташаббускор бўлган маҳалла фаолларига туман ҳокими томонидан фахрий ёрлиқ топширилди.
Янгиобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати