«Тадбиркорлик субъектлари учун маъмурий ва солиқ юкини янада камайтириш, бизнеснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент фармонига кўра, 2021 йил 1 октябрдан қуйидагилар бекор қилинади:
Автотранспортлар ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати фақат Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилади.
«Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент қарорига кўра, ҳудудий адлия бошқармалари ҳузурида юридик хизмат кўрсатиш марказлари республиканинг барча туман (шаҳар)ларида ташкил этилади.
Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари божхона бошқармаларида тоифадан ташқари мақомга эга бўлган «Масофавий электрон декларациялаш» божхона постлари босқичма-босқич ташкил этилади.
«Масофавий электрон декларациялаш» постлари ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг электрон божхона юк декларацияларини масофавий расмийлаштиради.
Ёшларнинг «Бизнесга биринчи қадам» стартап ғоялари танловлари ташкил этилади ҳамда ҳар бир туман ва шаҳарда камида 3 нафардан ғолибга грантлар бериш амалиёти жорий этилади.
Энг яхши лойиҳаларнинг ҳар бири учун БҲМнинг 200 бараваригача (54 млн) грант маблағлари берилади.
«Маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳукумат қарорига кўра, 2021 йил 1 октябрдан 2022 йил 1 октябргача маҳаллаларда барпо этилган айрим «Жамоатчилик назорати масканлари» (масканлар) негизида «Электрон кузатув масканлари» фаолиятини ташкил этиш бўйича эксперимент ўтказилади.
Эксперимент доирасида:
Шунга кўра, ҳудудларда тегишли 38 та маҳалладаги масканлар «Электрон кузатув масканлари» фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорларга ижара ҳуқуқи асосида берилади.
2021 йил 1 октябрдан шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизасини амалга оширишда:
Шунингдек, объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларининг лойиҳавий ечимларини шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, қуйидаги объектларнинг лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш мажбурий эмас:
«Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари йўқотишларини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳукумат қарорига кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» давлат муассасасида электрон агросаноат бозори портали ташкил этилади.
Электрон порталда, жумладан:
Электрон портал 2021 йил 1 октябрдан 1 декабргача «тест режими»да ишлайди ва 2022 йил 1 январдан тўлиқ ишга туширилади.
Бундан ташқари, E-AUKSION электрон савдо платформаси орқали ажратилган давлат мулки ҳисобланган ер участкалари ва бино-иншоотлар қиймати тадбиркорлар томонидан, истисно тариқасида, савдо ўтказилган санадан бошлаб бир йил давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш механизми жорий қилинади.
2021 йил 1 октябрдан:
Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўлланилиши 2021 йил 31 декабргача тўхтатилади.
Шунингдек, 2021 йил 1 октябрдан юқори сифат ва назорат тизимига эга мамлакатлардан сертификатланган ва декларацияланган асбоб-ускуна, бутловчи қисмлар, хомашё, ўлчов воситалари, кимёвий реагентлар, кўтариш мосламалари ва транспорт воситалари импортида миллий сертификат олиш талаби бекор қилинади.
2021 йил 1 октябрдан цемент (клинкер) ишлаб чиқарувчилар учун фойда солиғининг ставкаси 20 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилади.
2021 йил 1 октябрдан бошлаб инвесторнинг қиймати 200 млрд сўмдан ошадиган, унинг ўз маблағлари улуши 25 фоиздан кам бўлмаган, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Қиймати 200 млрд сўмдан ошадиган инвестиция лойиҳалари доирасида бюджет ссудаси маблағлари:
1 октябрдан барча ҳудудларда 14 та IT-техникум фаолияти йўлга қўйилади. Уларда дастурий инжиниринг, ахборот хавфсизлиги, телекоммуникация каби йўналишлар бўйича 8 мингга яқин ўқувчи таҳсил олади.
Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида 10 сентябрь куни ахборот технологиялари соҳасида салоҳиятли кадрлар тайёрлаш ва иқтидорли ёшлар билан тизимли ишлаш масалалари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
«Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилигини такомиллаштириш тўғрисида"ги президент қарорига кўра, 2021 йил 1 октябрдан экспорт қилинадиган товарлар учун ишлатилган, ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) ҚҚС суммаси солиқ тўловчининг Ўзбекистондаги банк ҳисобварағига чет эл валютаси тушуми келиб тушишидан қатъи назар ҳиcобга олинади.
Ушбу имконият интизомли солиқ тўловчиларга (охирги бир йил давомида валюта тушумларини ўз вақтида таъминлаб келаётган ва экспорт шартномалари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги бўлмаган) татбиқ этилади.
Товарлар «экспорт» божхона режими остида чиқарилган кундан эътиборан 180 кун ичида валюта тушуми ёки унинг бир қисми экспорт қилувчининг Ўзбекистон тижорат банкларидаги ҳисобварағига келиб тушмаган тақдирда, ҚҚСнинг ҳисобга олинган суммаси ёки унинг тегишли қисми белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.
«Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги президент қарорига кўра, 1 октябрдан қурилиши тугалланган ва фойдаланишга қабул қилинган кўп квартирали уй-жойни бошқариш биринчи икки йилда қурувчи томонидан амалга оширилади ҳамда мазкур муддатга кўп квартирали уй-жой эксплуатациясининг кафолат муддати жорий қилинади.
Ҳар бир кўп квартирали уй-жойнинг кадастр паспортида кўп квартирали уй-жойга туташ ер участкаси тўғрисида маълумотлар мажбурий тартибда бўлиши шарт.
«Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги» ҳукумат қарорига кўра, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида cув ресурсларининг ҳисобини юритишнинг шаффоф тизими жорий этилади.
Сув ресурсларининг ҳисоботини юритишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этилади, шунингдек соҳада мониторинг юритилади. Сувдан барча махсус фойдаланувчилар ва махсус сув истеъмолчилари сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тўғрисидаги ҳисоботлар электрон шаклда юритилади.
Сув олиш жойлари «онлайн» режимда ишлайдиган рақамли қурилмалар билан босқичма-босқич жиҳозланади ва маълумотларни узатиш бўйича дастурий таъминланади.
2021 йилдан бошлаб Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, Олий суд, қуйи судлар судьялари, Судьялар олий мактаби ва уларнинг аппарати ходимлари, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг иш ҳақлари ва қўшимча тўловлари тўлиқлигича Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Бунда қуйидаги тўловлар 2021 йил 1 октябргача Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб эса республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади:
Шунингдек, судьялар, суд аппарати ходимлари, Судьялар олий кенгаши, шунингдек, Судьялар олий мактаби, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари тасдиқланди.
2021 йил 1 октябрдан қуйидаги алкоголь ва тамаки маҳсулотларига солиқ ставкалари оширилади: