Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сон қарорига асосан, кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жамиятда уларнинг ўрнини янада ошириш мақсадида ҳар йил октябрь ойининг биринчи ҳафтасида юртимиз миқёсида “Кексалар ҳафталиги”ни ўтказиш белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 сентябрдаги тегишли мажлис баёнига асосан, жорий йилнинг 4-10 октябрь кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилиши режалаштирилган.
Бугун Янгиобод тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида туман ҳудудларида “Кексалар ҳафталиги”ни юқори савияда ташкил этиш юзасидан, шунингдек, ҳафталик доирасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Кексаларга ҳурмат кўрсатиш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш, шунингдек, уларнинг жамиятдаги ижтимоий фаоллигини янада оширишга қаратилган ушбу ҳафталик доирасида жойларда қатор маънавий-маърифий, спорт, ободонлаштириш ва хайрия тадбирлари ўтказилиши белгиланган.
Хусусан, ҳафталик доирасида “Янги Ўзбекистон боғи”га ҳамда вилоят марказларидаги музейлар, зиёратгоҳ ва қадамжоларга тумандаги ижтимоий фаол нуронийларнинг саёҳатларини ташкил этиш, Узоқ йиллар ватанпарварлик ва садоқат намунасини кўрсатиб хизмат қилган кекса-фахрийларни эъзозлаш мақсадида, ҳуқуқ-тартибот органларининг “Фахрийлар кенгашлари” (“Жамоатчилик кенгашлари”) аъзоларини тарихий масканлар, обидалар, муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларга саёҳат қилишларини ташкил этиш, “Кексалик — ҳаётнинг ажиб фасли” мавзусида кўргазмалар ташкил этиш, Ижтимоий тармоқларда мамлакатимиз ёшлари ўртасида “Мен бобом (бувим) билан фахрланаман”, “Кекса авлодга ғамхўрлик кўрсатиш – улуғ фазилат”, “Қариси бор уйнинг париси бор”, “Ёши улуғларга ҳурмат-эътибор кўрсатиш – шарафли бурч” мавзуларида тадбирлар ташкил этиш, маҳаллаларда кексаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш, Ҳудудларда ногиронлиги бор 10нафар кекса аёлларга реабилитация воситалари (ногиронлик аравачалари, ҳасса ва қўлтиқтаёқ, эшитиш мосламаси кабилар)ни бепул тақдим этиш, Маҳаллаларда нуроний кексаларни эъзозлаш, кўмакка муҳтож инсонларга моддий-маънавий ёрдам бериш, хонадонларида ҳашарлар ўтказиш, уй-жойларини таъмирлаш, якка ёлғиз кексаларнинг юбилей кечаларини ўтказиш билан боғлиқ хайрия тадбирларини амалга ошириш, “Инсон тафтини инсон олади” шиори остида уйида ётиб қолган ҳамда шифохоналарда даволанаётганнуронийлар ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатиш тадбирларини уюштириш, Маҳаллалардан ижодий салоҳиятли, ёшларга ўз билимларини сингдиришга мойиллиги бўлган кекса авлод вакилларини ҳудуддаги умумтаълим мактабларида ташкил этилган тўгараклар фаолиятига жалб этиш, ҳар бир маҳаллада шахмат-шашка бўйича кексалар ўртасида, нуронийлар ва ёшлар ўртасида “Ақл чархи” турнирини ташкил этиш, “Кўзга суртгум устоз босган тупроқларни” мавзусида нафақадаги устоз педагоглар ва ўқувчилар иштирокида давра суҳбати ва учрашувлар ўтказиш, таълим муассасаларидаги “Маънавият соатлари”да ибратли ҳаёт йўли ва меҳнати билан аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган кексалар иштирокида “Нуронийлар ёшлар нигоҳида” мавзусида учрашувлар, кўрик-танловлар ва расмлар кўргазмаларини ташкил этиш, нуронийлар ва нафақадаги ҳарбий хизматчилар иштирокида ҳарбий қисмларда “Кексалар маърифати” мавзусидаги маънавий тадбирларни ташкил этиш, кекса авлод вакиллари иштирокида “Кекса авлод оилавий ажримларга қарши”, “Биз бор жойда жиноятга ўрин йўқ”, “Ҳаётнинг қадрига ет” мавзусида давра суҳбатларини ташкил этиш кабилар режалаштирилган.