Хабарингиз бор, шу йилнинг 4-10 октябрь кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимиз бўйлаб “Кексалар ҳафталиги” ўтказилмоқда.
Ҳафталик доирасида Янгиободда ҳам нуронийларни эъзозлашга қаратилган бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда.
Хусусан, Янгиобод ШФЙда кекса нуронийлар, нафақадаги устозлар ва ёшлар иштирокида спортнинг шахмат, шашка ҳамда стол тенниси бўйича мусобақалар ташкил этилди.