“Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида бўлиб ўтаётган “Кексалар ҳафталиги” доирасидаги тадбирлар Янгиобод туманидаги Совот қишлоғида ҳам бўлиб ўтди.
4-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилган тадбир “Кўзга суртгум устоз босган тупроқларни” мавзусида нафақадаги устоз педагоглар, меҳнат фахрийлари, депутатлар ва ўқувчи ёшлар иштирокида учрашув ва спорт мусобақалари тарзида давом этди.