Кексаларни ва ёши улуғларни ҳурмат қилиш, уларни эъзозлаш ва қадрига етиш - ҳар биримиз учун энг муҳим қадриятлардан бири ҳисобланади. Айни кунларда юртимиз бўйлаб ўтказилаётган "Кексалар ҳафталиги" ҳам манашундай эзгу қадриятларимиз асосида ташкил этилмоқда.
Янгиобод туманининг "Дўстлик" маҳалласида бўлиб ўтган навбатдаги тадбир анчагина ибратли ва ёрқин лаҳзаларга бой ўтди. Тадбирда кекса нуронийлар ва нафақадаги устозлар иштирок эхтишиб, ўзларининг босиб ўтган ибратли ҳаёт йўллари ҳақида ёшларга ҳикоя қилишди.
Учрашув доирасида нуроний отахону-онахонлар ҳамда ёшлар ўртасида шахмат, шашка ва стол тенниси мусобақалари ҳамда китоб ярмаркаси ҳам бўлиб ўтди.
Тадбир давомида жамият ва давлат ҳаётидаги ижтимоий фаоллиги, маҳаллада тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, оилаларда маънавий муҳитни соғломлаштириш, ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўлидаги фаоллиги учун бир гуруҳ нуронийларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Ҳафталик доирасидаги тадбирлар барча маҳаллаларда давом хэтмоқда.
Янгиобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати