Ёшларни жисмонан соғлом ва бақувват қилиб вояга етказиш ҳамда уларни спорт соҳасидаги қобилиятларини юзага чиқариш мақсадида куни кеча Янгиобод тумани, Хўжамушкент қишлоғида спортнинг "Жеет куне до" тури бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Жиззах вилоят очиқ чемпионати бўлиб ўтди.
Мусобақада Жиззах ва Гулистон шаҳарларидан, шунингдек, Арнасой, Зомин, Зарбдор, Ховос туманларидан 120 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этишиб, томошабинлар қизиқарли ва муросасиз баҳсларнинг гувоҳи бўлишди.
Мусобақанинг якуний натижаларига кўра умумжамоа ҳисобида Янгуобод тумани спортчилари фахрли 1-ўрини, Ховос тумани спортчилари 2-ўрини, Арнасой тумани спортчилари эса 3-ўринни қўлга киритдилар.
Шунингдек, 14 нафар янгиободлик спортчи ёшлар 29-30-31 октябрь кунлари Самарқанд вилоятида бўлиб ўтадиган Республика чемпионатига йўлланмага эга бўлдилар. Якунда ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан махсус диплом ва медаллар топширилди.